Shrift o'lchami:

A

A

Sayt rangi:
A
A
A

Qishloq xoʻjaligi ekinlarining zararli organizmlariga qarshi kurashishning ilgʻor texnologiyalarini joriy etish laboratoriyasi

Лаборатория тузилмаси:

Лаборатория мудири:            б.ф.н. доцент. Д.Н. Нурмухамедов;

Етакчи илмий ходим:            б.ф.д., профессор,. Х.Кимсанбаев;

Катта илмий ходим:              Дж.Тагабаев;

Кичик илмий ходим:             Ш.Сатторов;

Лаборант:                              Т.Қосимов

 

ЛАБОРАТОРИЯНИНГ ТАРИХИ:

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида” 2021 йил 15 - июлдаги ПҚ-5185-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тизимидаги айрим ташкилотлар тузилмаларини тасдиқлаш тўғрисида”                 2021 йил 8-октябрдаги 628-сон қарорига мувофиқ Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти таркибида янгидан “Қишлоқ хўжалиги экинларининг зарарли организмларига қарши курашишнинг илғор технологияларини жорий этиш лабораторияси” ташкил этилди. Лабораториянинг ўз низоми, ходимларнинг лавозим малака йўриқномаси ҳамда институт директори томонидан ҳар йил учун тасдиқлаб бериладиган йўл харитаси ва чора-тадбирлар дастури мавжуд.

 

ЛАБОРАТОРИЯНИНГ АСОСИЙ ФАОЛИЯТИ:

 

Лаборатория ҳозирда республика ҳудудида тарқалган ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларида учровчи ҳамда иқтисодий жиҳатдан юқори хавф солувчи зарарли организмларга қарши уйғунлашган кураш тизими доирасидаги чора-тадбирларни тўғри ташкиллаштириш мақсадида илмий-тадқиқотларни юқори савияда замонавий услублар асосида ўтказиш, ижобий натижаларни ишлаб чиқаришга тавсия қилиш, шунингдек республикамиз деҳқончилигида ғўза, ғалла ва айрим бошқа йўлдош экинларни зараркунандалардан ҳимоя қилишда кимёвий усул ва унинг воситаларини такомиллашган йўналишда ўрганиб, юқори хўжалик ва иқтисодий самарага эга бўлганларини инновация шаклида амалга жорий этиш назарда тутилади. Бунинг учун истиқболли усул ва воситалар мажмуи шакллантирилади, янги пестицидлар намуналари кенг ўрганилади, зараркунандага ва бошқаларга нисбатан юқори самара, атроф-муҳит учун эса – кам зарарли бўлганларини амалиётга жорий этилади.

Лаборатория соҳа ходимларини малакасини янада ошириш, ўқув – семинарларида ўз маърузалари билан иштирок этади.

 

ЛАБОРАТОРИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ:

 

Лабораториянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат. 

Қишлоқ хўжалиги экинларининг зарарли организмлари (зараркунандалар, касалликлар, бегона ўтлар)га қарши курашишда илғор технологияларни оммалаштириш, уларни амалиётга жорий этиш бўйича маълум фаолият олиб боради;

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига зарар этказувчи карантин ҳамда бошқа хавфли зараркунандаларга қарши хавфсиз кураш усуллари, лаборатория ва дала таҳлилларини умумлаштиради.

Зарарли организмларнинг биологик ҳусусиятларини, зарарини ўрганиш, уларга қарши олдини олиш, уйғунлашган қарши тизимининг таклиф этилган тадбирлари бўйича тавсиялар беради.

Илмий-тадқиқотларни юқори савияда, замонавий услублар асосида ўтказиш, ижобий натижаларни ишлаб чиқишга тавсия қилинади.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича жаҳонда ва республикамизда эришилган фан ютуқлари, илғор тажрибаларни ўрганган ҳолда уларни тарғиб этади;

соҳа ходимларининг малакасини ошириш курсларида ва ўқув-семинарларида маърузалар билан иштирок этади;

 

ЛАБОРАТОРИЯНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ:

 

Лабораториянинг асосий функсиялари  қўйидагилардан иборат:

    қишлоқ хўжалик экинлари агроценозларида тарқалган зарарли организмларни биологияси, ривожланишини ўрганиш, илғор технологиялар асосида уларга қарши кураш чора-тадбирлари ишлаб чиқишда институт ва бошқа илмий муассалар билан ҳамкорлик қилади.

    лаборатория низоми асосида илмий ва илмий-техник фаолият олиб боради, ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича ва низомда белгиланган соҳаларда илмий-тадқиқот ишларида иштирок этади;

    низомда белгиланган фаолият соҳасида ягона ахборот маълумотлар базасини яратади.

лаборатория қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин;

 Агентлик ходимларига, тадбиркорлик субъектларининг агроном ҳамда энтомологларига билим бериш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш соҳасида фаолият кўрсатади.

 

 

 

 

ЛАБОРАТОРИЯДА 2021-2023 ЙИЛЛАРИ

ОЛИНГАН НАТИЖАЛАР

 

Лаборатория ходимлари томонидан ўсимликларни хавфли зараркунандалари ва касалликларига қарши уйғунлашган кураш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган 4 та:

  • Лимонинг зарарли организмларига қарши уйғунлашган кураш тизимида бошқариш (IPM),
  • Сабзини зарарли организмлардан уйғунлашган кураш тизими (IPM) асосида ҳимоялаш чоралари,
  • Саримсоқпиёз экинини зарарли организмлардан уйғунлашган кураш тизими (IPM) асосида ҳимоялаш чоралари,
  • Бодринг экинини зарарли организмлардан уйғунлашган кураш тизими (IPM) асосида ҳимоялаш чоралари илмий-амалий қўлланмалар тайёрланди.
  • Ғўза ва ғаллани бегона ўтлардан ҳимоя қилиш бўйича ўқув-услубий қўлланма тайёрланди.

Ўтган даврда лаборатория ходимлари томонидан 8 дан ортиқ илмий мақола тайёрланиб маҳаллик ҳамда чет эл соҳа матбуотларида эълон қилинди.

Қишлоқ хўжалик экинлари, 3 турдаги заҳира маҳсулотлари зарарли организмларининг 100 дан ортиқ коллекциялари тайёрланди ва институт коллекциялар фондига топширилди.

Ҳар мавсумда қишлоқ хўжалиги экинларини зарарли организмлардан ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган кўргазмали, амалий-ўқув семинарларда иштирок этилди.

Институт малака ошириш курсларида ташкил этилган ўқув-амалий курсларда маърузалар қилинди (2 марта).

Лаборатория ходимлари ўтган даврда жойларда (республиканинг турли вилоятлари туманларида) хизмат сафарида бўлиб фермер хўжалиги, агрокластер мутахассисларига ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича амалий маслаҳатлар бердилар, далаларнинг фитосанитар ҳолатларни ўргандилар.