Bizning manzil:
111215, Toshkent viloyati, Qibray tumani, Bobur ko'chasi 4-uy Elektron manzil: ilmiymarkaz@karantin.uzInstitut haqida
Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институтининг ташкил топганига 110 йил тўлади. Институтнинг ташкил бўлишига 1911 йилда Тошкент шахрида таниқли энтомолог-олим В.И.Плотников ташабуси билан Туркистон энтомологик станцияси тузилиши асос бўлган. Бу станция асосида 1925 йилда Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш станцияси ташкил этилиб, 1931 йилда бу станция Бутуниттифоқ пахтачилик институти таркибига кириб, Ўсимликларни ҳимоя қилиш Марказий лабораторияси деб атала бошлади ва Ўз ҚХФА Президиумининг 1957 йил 27 сентябрдаги 3-сон қарори билан Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институтига айлантирилган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининr 2016 йил 24 октябрдаги “Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2640-сонли қарорига асосан Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти маъсулияти чекланган жамиятига ўзгартирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининr 202l йил 3 февралдаги "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида"ги ПФ-6159-сон Фармони ҳамда 202l йил 3 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4975-сон қарор билан Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти сифатида қайта ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининr 2021 йил 15 июлдаги “Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6262-сон фармони ва ПҚ-5185-сонли қарорига асосан “Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги” тизимида “Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти” этиб қайта ташкил этилди.
Институт барпо бўлгандан буён уни бошқарган, илмий тадқиқотларни ривожланишида, малакали кадрларни тайёрлашда ўзларининг беҳисоб хизматларини қўшиб келган олимларимиз:
1. В.В.Никольский (1929-1931)
2. С.Қаюмов (1932-1937)
3. Осипенко (1937-1939)
4. А.Журавская (1939-1944)
5. К.И.Мирпулатов (1944-1962)
6. Б.Г.Алеев (1962-1965)
7. С.Н.Алимухамедов (1965-1993)
8. И.С.Урунов (1993-1995)
9. Н.М.Махмудходжаев (1995-1997)
10. М.И.Рашидов (1997-2004)
Институтда бир неча йиллар мобайнида ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги йирик ва таниқли олимлар В.В.Яхонтов, В.Н.Невский, М.А.Каримов, Р.А.Олимжонов, Н.Г.Запрометов, Ф.М.Успенский, К.И.Ларченко, Ф.А.Степанов, С.А.Журавская, З.К.Одилов, Ш.Т.Хужаев, А.Марупов, Ф.А.Гаппаров, Х.Яхёевлар, меҳнат қилиб фанни ривожлантиришда, ҳамда фан ютуқларини ишлаб чиқаришга татбиқ этишда катта хисса қўшганлар. Бу олимларнинг илмий изланиш натижалари ҳамда асарлари республикамизда энтомология, қишлоқ хўжалик энтомологияси, фитопотология, экология ва агротоксикология соҳаларида катта ютуқларга сабабчи бўлиб, қишлоқ хўжалигимизда эришган ютуқларимизга ҳамоҳанг бўлиб келмоқда.